Жаҳон | 16:13 / 05.01.2016
4374
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ИИВ экстремистларга қарши кенг миқёсли операция ўтказди

Қирғизистон ИИВ Ўнинчи бошқармаси ходимлари Янги йил байрамлари кунларида республиканинг жанубий вилоятларидаги экстремистик ва террорчи ҳаракатларга қарши бир қатор махсус амалиётлар ўтказди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Айтилишича, тадбирлар давомида миллий хавфсизлик давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Ўш ва Жалолобод вилоятларида 19 жиноят фош этилган, уларнинг аксарияти экстремистик ва террорчилик характерига эга бўлган.

Тадбир якунларига кўра Жалолобод вилоятининг ўзидагина диний адоват қўзғатиш билан боғлиқ 17 ҳолат қайд қилинди.