Жамият | 19:18 / 05.01.2016
7290
1 дақиқада ўқилади

Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар "Почта России" орқали пул жўнатишлари мумкин

"Почта России" Россия Федерациясининг кўплаб аҳоли пунктларида жойлашган почта алоқаси бўлимларида "Форсаж" халқаро пул жўнатмалари хизматини ишга туширди. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинди.

Blizko тўлов тизими орқали Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга 150 минг рублгача пул жўнатмаларини амалга ошириш мумкин.

Тўлов комиссияси миқдори эса 149 рублдан кам бўлмаган умумий сумманинг 1,8 фоизини ташкил этади.

Россия компанияси юборилган пулларни бир неча дақиқалар ичида олиш мумкинлигини маълум қилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш