Жаҳон | 19:47 / 05.01.2016
5111
1 дақиқада ўқилади

Туркиянинг Pegasus авиакомпанияси экипажга виза берилмагани боис Россияга рейсларни бекор қилди

Туркиянинг Pegasus Airlines компанияси 13 январдан бошлаб Россияга рейслар бекор этилишини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, бундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлган омил самолёт экипажлари аъзоларига виза беришдан бош тортилишидир.

Агентликнинг маълум қилишича, Turkish Airlines компанияси экипажлари учун виза олишга эришган ва шу боис Россияга рейслар бекор қилинмаган.