Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда АҚШнинг ҳарбий вертолётлари ўққа тутилиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди
5 январь куни Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида АҚШга тегишли ҳарбий вертолёт ўққа тутилиши оқибатида америкалик бир нафар ҳарбий ҳалок бўлди ва икки нафари яраланди. Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистондаги қуролли кучлари вакили, бригада генерали Уилсон Шоффнер маълум қилган.
Америкаликлар марҳум ҳарбийнинг номини айтишмаган.
"Биз бу йўқотишдан қаттиқ афсусдамиз", дейилади Мудофаа вазирлигида.
Аниқлик киритилишича, Ҳилманд вилоятидаги Маржа тумани яқинида бир вертолёт ҳарбий амалиёт вақтида миномётдан ўққа тутилиши туфайли ҳарбийлар жароҳатланган. Уларни эвакуация қилиш учун чақирилган тиббиёт ходимлари минган вертолёт ҳам ўққа тутилган.