Жаҳон | 23:48 / 06.01.2016
4680
1 дақиқада ўқилади

Иордания ТИВ Эрон элчисини Саудия Арабистони элчихонасига ҳужумлар сабабли чақиртирди

Иордания ташқи ишлар вазири Эрон элчисини Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонаси ва Машҳаддаги консуллигига ҳужумларни қатъий қоралашини маълум қилиш учун чақиртирди, деб хабар бермоқда Иорданиянинг миллий агентлиги Petra.

“Саудия Арабистони элчихонаси ва консуллигига ҳужумлар дипломатик муносабатлар ҳақидаги халқаро конвенциянинг йўл қўйиб бўлмайдиган бузилиши ҳисобланади”, дейилмоқда вазирликнинг расмий хабарида.

Иордания, шунингдек, Саудия Арабистонининг террорчилик ва экстремизмга қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Таъкидланишича, Эрон элчисига Иорданиянинг бу вазият бўйича муносабатини Эрон ҳукуматига зудлик билан етказиш таклиф қилинди.

3 январда Эронда намойишчилар Саудия Арабистони элчихонасига ҳужум қилишган. Бунга Саудия Арабистонида террорчиликда айбланган шиа имоми Нимр ан-Нимр ва яна 46 кишининг қатл этилиши сабаб бўлган.