Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:19 / 06.01.2016
4922
1 дақиқада ўқилади
КХДР ядро қуроли фақатгина унинг суверинети бузилганда қўлланишини маълум қилди
Шимолий Корея агарда унинг суверинети бузилмаса, ядро қуролидан фойдаланмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат марказий телевидениесида эълон қилинган мурожаатда сўз боради.
“Агарда суверинетимиз бузилмаса, биз ядро қуролидан фойдаланмаймиз”, - дейилади баёнотда.
Бундан аввалроқ эса КХДР ҳукумати водород бомбаси муваффақиятли тарзда синовдан ўтганини тасдиқлаган эди.
Жанубий Корея ва Япония Шимолий Корея ҳудудида техноген характердаги зилзила қайд этилганидан сўнг дарҳол КХДР ядро синови ўтказгани тўғрисидаги гумонини маълум қилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш