Жаҳон | 08:11 / 06.01.2016
4654
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореяда ядро полигони жойлашган ҳудудда зилзила кузатилди

Шимолий Кореяда ядро полигони жойлашган ҳудудда кучли зилзила кузатилди, дея хабар берди Жанубий Кореянинг Рёнҳап агентлиги.

Агентлик маълумотига кўра, ер ости силкиниши маҳаллий вақт билан 10.30 (Тошкент вақти билан 06.30)да Янгандо провинциясидаги Пхунгери ядро полигонида қайд этилди. Зилзила ўчоғи бир километр чуқурликда, яъни Ер сатҳи яқинида жойлашган.

Жанубий Корея метеохизмати хабарига кўра, зилзила сунъий характерга эга. Сейсмологлар маълумотига кўра, зилзила магнитудаси 4,2 баллни ташкил этган.
Жанубий Корея ҳукумати фавқулодда мажлис чақирмоқчи.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш