Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:43 / 07.01.2016
5219
1 дақиқада ўқилади
Деновда навбатдаги ноқонуний ёғ цехи фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ноқонуний цехларда ёғ ва алкоголь маҳсулотларининг ишлаб чиқарилишига қарши фаолиятини давом эттирмоқда, деб ёзади “Ҳуқуқ” нашри.
Жумладан, департаментнинг Сурхондарё вилояти Денов тумани бўлими ака-ука Башир ва Тоштемир Нафасовлар хонадонида ноқонуний ёғ ишлаб чиқарувчи цех ташкил этилганлигини аниқлади. Жиноят жойидан 140 кг ёғ маҳсулоти топилди.
Қонунбузарлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилди.