Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:32 / 07.01.2016
6820
1 дақиқада ўқилади
Эрон Саудия Арабистонидан ҳар қандай маҳсулотни олиб киришни тақиқлади
Эрон Саудия Арабистонига нисбатан маҳсулот санкциясини жорий этади, дея хабар бермоқда Press TV давлат телевидениеси твиттерда.
“Эрон Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги муносабатлар бузилганидан сўнг Саудия Арабистонидан келадиган ҳар қандай маҳсулотга тақиқ қўяди”, - дейилади хабарда.
Бир вақтнинг ўзида Эрон Саудия Арабистонини Сано шаҳридаги дипломатик ваколатхонасини бомбардимон қилишда айбламоқда. Мазкур ҳодиса натижасида бир неча қўриқчи ходимлар тан жароҳатини олган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш