Ўзбекистон | 22:29 / 07.01.2016
7648
3 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: Форс кўрфазидаги ажралиш, КХДРга янги санкциялар, ИШИДнинг янги йўқотишлари ва куннинг бошқа хабарлари

Kun.uz сайти одатдагидек куннинг асосий воқеаларини эслатиб ўтади.

Бугун ҳам Саудия Арабистони ва Эрон муносабатларида чигалликлар давом этди.

Шимолий Кореянинг водород бомбаси синови ўтказгани ҳақидаги хабарга эса ишончсизлик билдирилди.

Ироқда эса ИШИДнинг ҳарбий вазири йўқ қилингани ҳақида хабар берилди.

Форс кўрфазидаги ажралиш

Иордания ТИВ Эрон элчисини Саудия Арабистони элчихонасига ҳужумлар сабабли чақиртирди

Қатар Эрондан элчисини чақиртириб олди

Теҳрон Саудияни Ямандаги элчихонасига авиазарбалар берганликда айблади

Эрон Саудия Арабистонидан ҳар қандай маҳсулотни олиб киришни тақиқлади

Ар-Риёд Эроннинг Ямандаги элчихонасига берилган зарбаларни изоҳлади

Саудия Арабистони эронликларнинг ҳажга боришдан воз кечиши сабабли миллиардларни йўқотиши мумкин

Сомали ТИВ Эрон билан дипломатик муносабатлар узилганини эълон қилди

 

КХДР ва водород бомбаси

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг ядровий синовига жавоб резолюцияси устида ишлашни бошламоқда

Керри АҚШ Шимолий Кореяни ядровий давлат деб тан олмаслигини айтди

БМТ Бош ассамблеяси раиси Шимолий Корея кучни намойиш қилишдан воз кечиши кераклигини айтди

Жанубий Корея ва АҚШ КХДРга қарши янги санкциялар ишлаб чиқади

NYT: Таҳлилчилар КХДРда водород бомбаси синовдан ўтказилганига шубҳа билан қарамоқда

 

Тиниб-тинчимас Трамп

Трамп ва актёр Сэмуэл Жексон гольф ўйинида бир-бирларини фирибгарликда айблашди

Трамп: Жанубий Корея АҚШга ўз ҳимояси учун кўпроқ пул тўлашига тўғри келади

 

Ҳарбий вазирсиз қолган ИШИД

Манба: Ироқда ИШИДнинг ҳарбий вазири йўқ қилинди

Обама Ироқ бош вазири билан ИШИДга қарши курашни муҳокама қилди

АҚШ бошчилигидаги коалиция зарбалари туфайли ИШИД нефтдан оладиган даромадининг 30 фоизидан маҳрум бўлган

Ироқ ҲҲК мамлакат ғарбида ИШИДнинг 75 жангарисини йўқ қилди

 

Ливияда теракт

Ливиядаги ҳарбий базада портлаш содир бўлиши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

Ливиядаги ҳарбий лагерда содир этилган теракт қурбонлари сони 65 нафарни ташкил этмоқда

 

Шунингдек, қуйидаги хабарлар:

Обама Ироқдан турк ҳарбийларининг олиб чиқиб кетилиши зарурлигини яна бир бор айтиб ўтди

Украина Марказий Осиёга Каспий орқали товар етказиб беришни йўлга қўяди

ХХР Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли оролларга икки йўловчи самолётини қўндирди

Кёльн ҳокими немис хотин-қизлари тегажоғликдан қутулиш учун феъл-атворини ўзгартириши лозим деб ҳисоблайди

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2016 йилги прогнозларини яхшилади

Москвада Туркияга қарши санкциялар доирасида Swissotel меҳмонхонаси фаолияти тўхтатилди

Парижда пичоқ билан қуролланган эркак полиция комиссариятига бостириб кирмоқчи бўлди

2015 йилда Хитойнинг халқаро захиралари 512 млрд долларга қисқарди