Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Туркияга қарши санкциялар доирасида Swissotel меҳмонхонаси фаолияти тўхтатилди
Москвадаги Космодамианская қирғоғида жойлашган Swissotel меҳмонхонаси фаолияти Туркияга қарши санкциялар доирасида тўхтатилган. Бу ҳақда РБК нашри хабар тарқатган.
Бу меҳмонхона Туркиянинг Enka компаниясига тегишли ҳисобланади. Россия ҳукуматининг 30 декабрь куни тасдиқлаган қарорига кўра, турк компаниялари Россия ҳудудида сайёҳлик бизнеси билан шуғулланиши тақиқланганди.
Меҳмонхонадаги манбанинг маълум қилишича, меҳмонхонада 30 декабрь куниёқ хоналарга буюртма олиш тўхтатилганди.
Маълумот учун, 2005 йилда очилган 34 қаватли бу меҳмонхона швейцарияликларнинг Swissôtel Hotels & Resorts компанияси томонидан бошқарилар, бино эса "Москва-Красные Холмы" корхонасига тегишли ҳисобланарди. Бу корхона эса Туркиянинг Enka компанияси ва Москва шаҳри ҳокимияти ҳамкорлигида ташкил этилганди.
Меҳмонхонанинг ойлик даромади 30-40 млн рублни ташкил этарди.