Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NYT: Таҳлилчилар КХДРда водород бомбаси синовдан ўтказилганига шубҳа билан қарамоқда
The New York Times нашри ўтказган сўровномада қатнашган мутахассисларнинг аксари КХДР томонидан 6 январь куни водород бомбаси синовдан ўтказилганига шубҳа билан қарашган.
Водород бомбасини тайёрлаш бўйича мутахассислардан бири Кеннет Форднинг ҳисоблашича, шимолий кореяликлар раҳбариятининг маълумотига ишониш қийин. Унинг айтишича, водород бомбаси портлаши 6 январь куни тонгидагидан кўра кучлироқ ер силкинишига олиб келиши керак эди.
Бошқа таҳлилчилар ҳам бомбанинг портлаш кучи жуда секин бўлганини тахмин қилишган.
Жанубий кореялик мутахассислар 6 январь куни 6 килотонналик водород бомбаси синовдан ўтказилгани тўғрисида маълумот олишгани, бу 1945 йилда қўлланган бомба кучидан 3 баравар паст бўлсада, шу куни етарли силкиниш қайд этилмаганини дастак қилишган.
Яна бир қатор таҳлилчилар шимоллик ҳарбийлар бомбага кам миқдорда трития ёки дейтирия (оғир водород) қўшиш орқали портлаш кучини камайтиришганини тахмин қилишган.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Шимолий Корея телевидениясида “эрталаб ўтказилган водород бомбасининг илк синови муваффақиятли якунланди”, дея эълон қилинган эди. Халқаро иттифоқ, шу жумладан, етакчи ядровий давлатлар Пхеньяннинг хатти-ҳаракатларини бир овоздан қоралашди.
Ушбу хабар эълон қилиниши билан Сеул Миллий Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди. Бундан сал вақт олдин ОАВларда Пхунгери полигони жойлашган туманда ер ости силкинишлари кузатилгани ҳақида хабар қилинган эди. Жанубий Корея метео-хизмати эса бу зилзила “техноген характерга” эга деб таъкидлашганди. Сейсмологлар маълумотига кўра, зилзила магнитудаси 4,2 баллни ташкил қилган. Бошқа маълумотларда бу кўрсаткич 5 баллдан ошгани айтилган.
Шимолий Корея ядро қуролини синовдан ўтказиш режаси ҳақида бошқа давлатларни олдиндан огоҳлантирмаганди.
Бу хабарлардан кейин Жанубий Корея мамлакат Қуролли кучлари жанговор тайёргарлигини кучайтирди.
Лекин шу билан бир вақтда, Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Кореяда водород бомбаси синови ўтказилганига ишонмаслигини яшириб ўтирмади.
“Шимолий Корея ўз қўшниларини ва унга хавф туғдираётган бошқа давлатларни шу йўл билан “қўрқитиб” қўймоқчи”, — деб ёзилганди кўпгина нашрларда.
“Япония Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан чоршанба куни синов учун тўпланган чанг зарраларида радиоактив моддалар аниқланмади. Радиация фони ошиши ҳам белгиланмади”, деб хабар қилди Япония атом энергетикаси бўйича назорат Қўмитаси.
Шимолий Корея 2005 йилда ўзини ядро мамлакати деб эълон қилган эди. Республикада шу вақтгача 3 марта (2006 йилда 1 килотон, 2009 йилда 2 килотон, 2013 йилда 8 килотон) ядро қуролларини синовдан ўтказди.