Ўзбекистон | 19:54 / 07.01.2016
5129
1 дақиқада ўқилади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Москвага қатнайдиган рейслар учун махсус пасайтирилган тарифлар муддатини узайтиради

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага амалга ошириладиган қатновларга махсус пасайтирилган тарифлар муддати 29 февралгача узайтирилганини маълум қилди.

Компания ахборот хизматининг маълум қилишича, пасайтирилган тарифлар бўйича авиачипталарни сотиш муддати 29 февралгача узайтирилган. Махсус тариф муддати 2016 йилнинг 20 майга қадар белгиланган.

Тарифлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Фарғона, Наманган ва Андижон шаҳарларидан Москвага йўл олганлар учун амал қилади.

Термиз—Москва йўналишида бир томонга минимал тариф – 118 евро, бориш-қайтиш йўналишида минимал тариф – 246 еврога тенг.

Бошқа шаҳарларда бир томонга минимал тариф – 109 евро, бориш-қайтиш йўналишида минимал тариф – 224 евро.

Аввалроқ махус тариф муддати 2016 йилнинг 20 январига қадар давом этиши хабар қилинган эди.