Жаҳон | 18:14 / 07.01.2016
3028
1 дақиқада ўқилади

Парижда пичоқ билан қуролланган эркак полиция комиссариятига бостириб кирмоқчи бўлди

Француз полицияси пичоқ билан қуролланган эркак кишига Парижнинг 18-округ комиссарияти биносига бостириб кирмоқчи бўлганида ўқ узди, дея хабар бермоқда BFMTV телеканали.

Дастлабки маълумотларга кўра, пичоқ ва портловчи ускунага ўхшаш буюм билан бўлган эркак киши полиция комиссариятига бостириб кирмоқчи бўлган. Полиция ходимлари унга қарата ўқ узган. Жиноятчи оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида жон берган.

Кейинроқ маълум бўлдики, портловчи ускунага ўхшаш буюм сохта нарса бўлиб чиқди.
Ҳодиса Charlie Hebdo таҳририятига ҳужум уюштирилишининг бир йиллигида содир бўлди.