Жамият | 19:10 / 07.01.2016
6795
1 дақиқада ўқилади

Сандра Буллок америкаликларнинг "Энг севимли актрисаси" сифатида мукофотланди

Жонни Депп ва Сандра Буллок 1975 йилдан буён топшириб келинадиган People's Choice ("Халқ танлови") мукофотининг бу йилги совриндорлари бўлишди. Бу ҳақда мукофот сайтида маълум қилинган.

Депп "драматик фильмлардаги энг севимли актёр" номинацияси бўйича, Буллок эса "Энг севимли актриса" номинацияси бўйича мукофотланишган. Овоз берувчилар Ченнинг Татумни "Ўтган йилнинг энг яхши актёри" сифатида топишган. Ўтган йилнинг энг яхши фильми учун мукофот эса "Форсаж 7" фильмига берилган. "Энг яхши телевизион шоу" сифатида "Катта портлаш назарияси" фильми тақдирланган.

Шунингдек, Эд Ширан "Энг севимли мусиқачи", Тейлор Свифт эса "Энг севимли қўшиқчи" бўлган.

1974 йилда бу мукофот 14 номинация бўйича топширилганди. 2013 йилдан бошлаб номинациялар сони 40тадан ошган.