Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:14 / 07.01.2016
3586
1 дақиқада ўқилади
Теҳрон Саудияни Ямандаги элчихонасига авиазарбалар берганликда айблади
Эроннинг давлат ахборот каналлари Саудия Арабистони авиацияси Эроннинг Ямандаги элчихонасига авиазарбалар бергани ҳақида ахборот тарқатмоқда, деб хабар беради Reuters агентлиги.
Эрон Саудияни Санодаги дипломатик корпуси биносини ўққа тутишда айбламоқда. Айтилишича, бунинг оқибатида қўриқлаш хизматининг бир қанча ходими жароҳат олган.
Яманда давом этаётган фуқаролик урушида Эрон исёнчи хусийларни қўллаб-қувватламоқда, Саудия бошчилигидаги ҳарбий коалиция эса ҳукумат қўшинларига исёнчиларга қарши курашда ёрдам бермоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш