Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида хизмат қилаётган Тошкент вилояти йигитлари ва яқинлари ўртасида видеоконференция ўтказилди
2016 йил 8 январь куни Тошкент вилояти хокимлиги Тошкент Давлат аграр университети билан ҳамкорликда 14 январь—“Ватан ҳимоячилари куни” байрамида “Менинг ўғлим — Ватан ҳимоячиси” номли видоконференция ва байрам дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент вилоятининг барча туманларидан Навоий вилоятида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарларнинг яқинлари, ота-оналари, опа-сингиллари ва уларнинг устозлари иштирок этиб, телемулоқот кўринишида аскарлар билан дийдорлашишди. Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси С. Файзиева, Тошкент Давлар аграр университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, доцент А. Абдувасиков, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонинг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари, полковник У. Дўстматов, взвод командирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари, катта летинат О. Абдиев ва Навоийдаги 27 нафар аскар қатнашди.
Тадбир куй-рақслар остида, байрамона руҳда ўтказилди. Элимизнинг таниқли хонандалари байрамга кўтаринки кайфият баҳшида этишди. Тошкент Давлар аграр университети проректори, доцент А. Абдувасиков ҳарбий аскарлар билан суҳбатлашиб, уларни байрам билан самимий табриклади ва уларга ҳарбий хизматдаги имтиёзларнинг олий таълимдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.