Жаҳон | 11:20 / 08.01.2016
3589
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Сеул КХДР чегарасида ташвиқот эшиттиришлари қайтадан йўлга қўйди

Жанубий Корея жума, 8 январь куни Пхеньян ядро синови ўтказганига жавоб сифатида КХДР чегарасида овоз кучайтиргичлар ёрдамида ташвиқот эшиттиришларини узатишни бошлади.

Рёнҳап агентлигининг хабарига кўра, ташвиқот маҳаллий вақт билан соат 12.00 да 11 дона овоз кучайтирувчи карнайлар ёрдамида эшиттирила бошланди.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея 6 январь куни ўзининг илк водород бомбасини синовдан ўтказганини маълум қилган эди.

Халқаро ҳамжамият, жумладан, ядро қуролига эга давлатлар Пхеньяннинг ҳаракатларини муҳокама қилиб, ўз хавотирини билдирган эди.

Бироқ кўпчилик мутахассислар портлаш келтириб чиқарган ер силкиниши магнитудасининг пастлиги сабабли шимолликларнинг водород бомбасини синовдан ўтказганини шубҳа остига олмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш