Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон уй-жой бозорида бир хонали квартиралар етакчилик қилмоқда
Қозоғистонда кичик ўлчамли уй-жой бошқаларига нисбатан кўпроқ изланмоқда. Бу ерда бир хонали квартиралар катта талабга эга, бир ой ичида бундай квартираларга талаб 2 млндан кўпроқни ташкил қилган. Бундан “Криша” сайтидаги маълумотлар дарак бермоқда.
Бир хонали квартиралардан бироз орқада икки хоналилар қолмоқда, уларга талаб 15 фоиздан камроқни ташкил қилган.
Уч хонали квартираларга талаб 1 млн дан кўпроқ бўлган.
4 ва 5 хонали уйларга талаб эса бир хоналиларга талабдан 10-15 баробар камроқ. 5 хонадан каттароқ квартираларга сўров янада камроқни ташкил қилади. Квартиранинг майдони қанчалик катта бўлса, уни сотиш шунчалик мураккаброқ бўлмоқда.
“Криша” сайтида 70 мингта таклифдан 43 минги ёки 61 фоизи бир ёки икки хонали, 29 фоизи уч хонали квартираларга тўғри келмоқда.
Квартираларни ижарага бериш бозорида эса бошқа вазият кузатилмоқда – танганинг курси сабабли ижарага уй олувчилар топилмаяпти.