Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонлик бизнесменлар даромадлари ҳақидаги ҳисоботни реал вақт режимида топширадилар
Қозоғистон ҳукумати меҳмонхоналар, гўзаллик салонлари, ресторанлар ва дўконлар ўз даромадлари ҳақидаги ҳисоботларни реал вақт режимида топшириши кўрсатилган ҳужжатни маъқуллади.
Махсус касса аппаратлари барча пул операциялари ҳақидаги маълумотларни тўғридан-тўғри молия вазирлигига етказиб туради, деб хабар беради КТК телеканали.
Ҳукумат вакилларининг фикрича, бундай ялпи назорат тадбиркорлар тушумининг соядаги қисмини легаллаштириш имконини беради.
“Биз бундай касса аппаратлар ҳақида эшитганмиз, ўз аппаратларимизни алмаштиришга тайёрмиз. Аммо биз бир нарсадан ташвишдамиз, у ҳам бўлса, шовшув кўтарилади, ҳамма бундай аппаратларни сотиб ола бошлайди, чунки улар жуда зарур, негаки мукаммалроқ. Ва аппаратлар етмай қолиши мумкин”, - деди гўзаллик салонларидан бирининг маъмури Татьяна Аксёнова.
Янги қонун меҳмонхоналар, ресторанлар, гўзаллик салонлари, чакана маиший техника ва мебель сотувчилари, шунингдек, улгуржи қурилиш материаллари, металл буюмлар, сантехника ва иситиш ускуналари сотувчиларига нисбатангина жорий қилинади.