Фан-техника | 15:18 / 08.01.2016
6062
1 дақиқада ўқилади

SanDisk 1 Тбайт ҳажмли энг юпқа SSD тақдим этди

Хотира карталари ишлаб чиқарувчи SanDisk компанияси иккинчи авлод TLC-хотирасига асосланган SSD X400 сериясини ишлаб чиқаришни йўл қўйди. Янги дисклар ҳам SATA 3.0 интерфейсли анъанавий 2.5 дюймли SSD, ҳам M.2 2280 шаклида сотилади.

SSD ихчам платаси компьютер корпусида деярли жой эгалламайди, шу боис шахсий комьютерлар эгалари охирги вариантга кўпроқ диққат қаратмоқда. 

X400нинг анъанавий версияси 7 мм қалинликдаги стандарт корпусга эга, M.2 вариантининг қалинлиги эса бор-йўғи 1.5 мм ни ташкил этади, максимал ҳажм икки моделда ҳам бир хил: 128 Гбайтдан бошланиб, 1 Тбайтда тугайди.

Анъанавий равишда SanDisk маҳсулотида компаниянинг ўз ишланмалари қўлланилган: nCache 2.0 (SLC-кеш), DataGuard ва LDPC error correction. Бу X400 карталарини беш йиллик кафолат билан таъминлаш имконини беради.