Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:09 / 08.01.2016
2963
1 дақиқада ўқилади
Сеул КХДР ядро синовини ўтказгани сабабли Кэсон зонасини ёпмоқчи эмас
Жанубий Корея ҳукумати Пхеньян ядро синовини ўтказганидан сўнг КХДР билан ҳамкорликда тузилган Кэсон саноат комплексини ёпиш ёки ўз мутахассисларини олиб чиқиб кетиш эҳтимолини кўриб чиқмоқчи эмас. Бу ҳақда Рёнҳап агентлиги маълум қилди.
“Биз ҳозирча “ёпиш” ёки “олиб чиқиш” каби қадамларни кўриб чиққанимизча йўқ”, - деди Жанубий Корея Бирлашиш ишлари бўйича вазирлиги вакили.
У айни пайтда Жанубий Корея ҳукумати комплексдаги жанубий кореялик мутахассислар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чораларни кўриб чиқмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш