Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 17:15 / 08.01.2016
4528
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дипломатия алоқалари ўрнатилганининг 24 йиллиги нишонланди
6 январь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дипломатия алоқалари ўрнатилганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали концерт бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда Тошкентдаги дипломатия корпуси вакиллари, мамлакатимиз вазирлик ва идоралари, ижодий жамоалар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Концерт дастурида ўзбек ва хитой миллий мусиқалари ҳамда жаҳон мумтоз мусиқаларидан намуналар ижро этилди, деб ёзади Жаҳон АА.
