Жаҳон | 16:13 / 08.01.2016
3682
2 дақиқада ўқилади

Хитой ТИВ Жон Керрининг ХХРнинг КХДР бўйича “ўзгача ёндашуви” омадсизликка учрагани ҳақидаги эътирофни инкор қилди

ХХР ТИВ АҚШ давлат котиби Жон Керрининг расмий Пекиннинг КХДР ядровий муаммоси бўйича “ўзгача ёндашуви” омадсизликка учрагани ҳақидаги баёнотини инкор қилди.

“Шуни қайд қилиб ўтмоқчиманки, Шимолий Корея ядровий муаммоси қандай келиб чиққанини ҳамма билади. Бу муаммонинг асоси Хитойда эмас, уни ҳал қилиш ечими ҳам Хитойда эмас”, - деди ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин бугун ўтказилган брифинг чоғида.

Чуньин хоним Хитой Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида ишлашда давом этаётганини эслатиб ўтди.“Бу барча томонларнинг манфаатларига жавоб беради ва Хитой мазкур йўналишда саъй-ҳаракатларини аямаяпти”, - таъкидлади у.

Илгари хабар қилинганидек, АҚШ давлат котиби Жон Керри Хитой КХДРга босим ўтказувчи асосий куч вазифасининг уддасидан чиқа олмаганини ва Шимолий Корея атом бомбаси муаммосини ҳал қила олмаганини айтиб ўтган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш