Жамият | 21:20 / 08.01.2016
7506
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ўрнатилган Мао Цзедун ҳайкали 3 кун ўтиб олиб ташланди

Хитойда Мао Цзедун шарафига 5 январь куни ўрнатилган 37 метр баландликдаги ҳайкал бугун олиб ташланди. Бу ҳақда Bangkok Post хабар тарқатган.

Ушбу ҳайкал қурилиши учун 3 млн юан (460 минг доллар) сарфланганди. Бу маблағ ҳайкал ўрнатилган Тунсюй туманидаги қишлоқ аҳолисидан йиғиб олинганди. Бу лойиҳа орқали ҳудудга сайёҳлар оқимини ошириш кўзда тутилган эди.

Унинг олиб ташланиши сабаби ҳақида расман маълум қилинмаган.

Нашр хабарида тахмин қилинишича, бу лойиҳа муаллифлари ҳайкални ўрнатиш бўйича ҳукумат билан келишувни тўла равишда бажармаган.

Воқеа жойидан олинган фотосуратларда ҳайкалнинг бош қисмига қора мато ёпиб қўйилганини ва ҳайкалнинг орқа қисмида катта ёриқ борлигини кўриш мумкин.