Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CES 2016да Dell янги ноутбуклар ва мониторларни намойиш қилди
Dell компанияси Лас-Вегасда ўтаётган CES 2016 кўргазмасида бир қатор янги ускуналар, жумладан, ноутбуклар ва мониторларни намойиш қилди. Қуйида уларга қисқача тўхталамиз.
Inspiron 11 3000 бозордаги энг арзон ноутбуклардан биридир. У АҚШда 200 долларга сотилади. Шу пул эвазига харидор 11 дюймли экранга, Intel Celeron процессорли, 2 ГБ RAM ва 32 Гбайт хотирага эга ускуна соҳибига айланади. Ноутбук Windows 10 асосида ишлайди ҳамда оқ, қизил ва кўк корпусларда таклиф қилинади.

Latitude 11 5000, Latitude 12 7000 и Latitude 13 7000 ускуналари Latitude моделининг давоми бўлиб, 10.8, 12.5 ва 13 дюймли экранларга эга. Latitude 12 7000 ва Latitude 11 5000 клавиатурага қўшилган планшетлардир. Уларнинг бари Windows 10да ишлайди, Intel Core M процессорлари ва InfinityEdge экранлари билан, шунингдек, кўплаб портлар (USB Type-C, USB 3.0, microSD, HDMI ва бошқалар) билан таъминланган. Latitude 11нинг нархи 749 долларни, Latitude 12 нархи 1049 долларни, Latitude 13 нархи эса 1299 долларни ташкил қилади.

Dell, шунингдек, ўз тарихида биринчи марта 30 дюймли OLED-экранли 4K ечимли мониторни ишлаб чиқди. У USB Type-C порти орқали қувватлантирилади. У март ойидан 5 минг доллар нархда сотувга чиқарилади.
Dell арзонроқ мониторларни ҳам таклиф қилади: 23-дюймли модель, 429 долларлик, ҳамда 24 дюймли модель, 469 доллар эвазига.
