Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кельнда полиция намойиш қатнашчиларини водометлар билан ҳайдади
Кельн полицияси Германия канцлери Ангела Меркель истеъфосини талаб қилган ПЕГИДА исломга қарши ҳаракат тарафдорлари қатнашчилари акциясини тарқатмоқда.
Футбол фанатлари ҳам келиб қўшилган норозилик ҳаракати иштирокчилари полицияга қарата бутилка ва петардалар отишган.
Кельн марказида бир неча акциялар бўлиб ўтмоқда. Икки мингдан ортиқ киши аёлларга қарши “янги йил зўравонлиги”га қарши чиқишмоқда. Шунингдек, ирқчилик ва қочоқларни ҳимоя қилиш масалаларига қаратилган чиқишлар бўлиб ўтмоқда.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, акция қатнашчилари ўртасида биринчи тўқнашувлар юзага келяпти.
Маҳаллий полиция Янги йил арафасида Кельн марказида аёлларга нисбатан уютирилган ҳужумлар борасидаги маълумотларни ўрганмоқда.