Жаҳон | 09:15 / 09.01.2016
3476
1 дақиқада ўқилади

Мисрдаги меҳмонхонага ҳужум уюштирган 3 нафар жиноятчи ўлдирилди

Мисрнинг Хургада курорт шаҳридаги меҳмонхоналардан бири, уч юлдузли Bella Vista яқинида уч номаълум киши одамларга ҳужум қилиши оқибатида уч нафар хорижлик – даниялик, бельгиялик ва германиялик сайёҳ жароҳат олди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бу ҳақда Миср сайёҳлик палаталари уюшмаси бошқаруви аъзоси Хусам Шоир маълум қилди. Унинг айтишича, босқинчиларнинг барчаси полиция томонидан отиб ўлдирилган.