Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:23 / 09.01.2016
2940
1 дақиқада ўқилади
Япония G7 саммитида КХДР ядровий қуролини муҳокама қилмоқчи
Япония бош вазири Синдзо Абэ G7 саммити кун тартибига Шимолий Кореяни ядровий қуролдан маҳрум қилиш масаласини қўймоқчи. ТАСС агентлигининг эслатиб ўтишича, саммит май ойида Японияда бўлиб ўтади.
Kyodo агентлиги берган маълумотга қараганда, Абэ Пхеньяннинг 6 январда водород бомбасини синовдан ўтказиши бутун дунёга жиддий таҳдид солади, деб ҳисобламоқда. Япония бош вазири, шунингдек, КХДРга қарши резолюция ҳозирланаётганини айтган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш