Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ТИВ Саудиянинг душманона ҳаракатларига нисбатан сабрли муносабатда бўлаётганини таъкидлади
Эрон Саудия Арабистонининг душманлик кайфиятида амалга ошираётган қадамларига нисбатан сабрли муносабатда бўлмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Чжан Мин билан Теҳронда ўтган учрашув чоғида айтиб ўтди.
“Эрон Ислом Республикаси шу пайтга қадар Риёднинг Теҳронга нисбатан кўраётган душманлик руҳидаги қадамларига сабрли муносабатда бўляпти”, - деди у Press TV телеканали эфирида.
“Шу пайтга қадар Саудия Арабистоннинг салбий чораларига жавоб бермадик, бўлаётган ишларга сабрли муносабат кўрсатдик, чунки Эроннинг донолиги ва саудиялик амалдорларнинг пухта ўйланмаган ёндашуви ўртасида катта фарқ бор”, - қўшимча қилди дипломат.
Зариф Эрон минтақада кескинликни ошириш йўлидан бормаслигини яна бир бор уқтирди.