Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронлик йирик амалдор Саудия элчихонасига уюштирилган ҳужум туфайли ишдан бўшатилди
Теҳрон генерал-губернаторининг ўринбосари Саудия Арабистони элчихонасига уюштирилган уюштирилган ҳужум туфайли лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Press TV телеканали хабар бермоқда деб ёзади "РИА Новости".
ИИВ вакили берган баёнотга кўра, Сафар Али Баратлу “ўз вақтида вазифасини бажармаган ҳамда Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлийнинг қарорига мувофиқ ишдан бўшатилди”.
3 январь куни Саудия Арабистонида маҳаллий шиа руҳонийси Нимр ан-Нимрнинг қатл қилиниши муносабати билан мамлакатнинг Теҳрондаги элчихонаси биносига норозилик намойишига чиққан оломон ҳужум уюштирди. Эрон мазкур ҳолат юзасидан текширув ишларини давом эттирмоқда.