Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:42 / 10.01.2016
2634
1 дақиқада ўқилади
Германия Ливия ҳарбийларини машқ қилдиришни ўз зиммасига олади
Германия Ливияга ўз ҳарбий мутахассисларини йўллайди. Spiegel газетасида ёзилишича, германиялик ҳарбийлар ливиялик ҳамкасбларини ИШИДга қарши курашга тайёрлайди.
Ташаббус Германия ташқи ишлар вазири томонидан Ливия бўйича Римда ўтказилган халқаро учрашувда айтиб ўтилди. Айтилишича, Германия контингенти 150-200 ҳарбийдан иборат бўлади. Улар Ливия ҳарбийларини Ироқдаги курд кўнгиллиларига нисбатан қўлланилган намуна асосида тайёрлайди.
Миссияга италиялик зобитлар ҳам қўшилиши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш