Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 12:00 / 10.01.2016
3011
1 дақиқада ўқилади
Korean Air ҳарбий дронлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Korean Air компанияси Жанубий Корея ҳукуматига ҳарбий учувчисиз ускуналар тақдим этишни бошлайди, деб хабар бермоқда Рёнхап агентлиги.
Шартнома қиймати 333 млн долларни ташкил қилмоқда. У 2016-2020 йилларда ҳарбий дронлар ишлаб чиқариш ва мамлакат қуролли кучларига етказиб беришга мўлжалланган.
Айтилишича, ишлаб чиқарилиши кўзланаётган ускуналарнинг узунлиги 4.2 м ни, кенглиги 3.4 м ни ташкил қилади. ускуна деталларининг 95 фоизи Жанубий Корея компаниялари томонидан ишлаб чиқарилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш