Жаҳон | 16:46 / 10.01.2016
3466
1 дақиқада ўқилади

Мисрда бир неча йилдан буён биринчи марта парламент мажлиси чақирилди

Мисрда бир неча йилдан буён биринчи марта парламент мажлиси чақирилди, деб хабар беради Reuters агентлиги маҳаллий телевидение маълумотларига таянган ҳолда.
Палата вакилларининг 568 нафари ўтган йил кузида сайланган бўлса, қолган 28 киши эса давлат раҳбари томонидан тайинланган эди.
Йиғилиш чоғида депутатлар қасамёд қабул қилиши айтилмоқда. Бундан ташқари, спикер ва унинг ўринбосарини тайинлаш учун овоз бериш ўтказилади.