Жаҳон | 22:04 / 10.01.2016
4043
1 дақиқада ўқилади

Патрушевларнинг кичиги, икки йил давомида кўрган зарарига қарамай, йил банкири деб тан олинди

Россия федерал хавфсизлик хизматининг собиқ директорининг ўғли, Россельхозбанк бошқаруви раиси Дмитрий Патрушев XI миллий банк премиясига “Йил банкири” номинацияси бўйича сазовор бўлди.

Жюри банк фаолияти асосий йўналишлар бўйича жадаллашганини таъкидлаб ўтди. Унинг Россия агросаноат комплексига қўшган ҳиссаси алоҳида қайд қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Патрушев раҳбарлигидаги Россельхозбанк кетма-кет икки йилдан буён зарар кўриб келмоқда.