Технология | 22:38 / 10.01.2016
3426
2 дақиқада ўқилади

Японияда смартфонлар учун инсоннинг нафас олишига қараб унда саратон бор-йўқлигини аниқлайдиган сенсор ишлаб чиқилади

Япониялик мутахассислар смартфонлар учун инсоннинг нафас олишига қараб унда саратон бор-йўқлигини аниқлайдиган сенсор устида ишламоқда. Маҳаллий матбуотда хабар қилинишича, лойиҳада бир қанча йирик компаниялар, шунингдек, Миллий моддашунослик институти ва Осака университети мутахассислари иштирок этмоқда.

Айтилишича, датчик хаста инсон томонидан нафас билан бирга чиқариладиган махсус органик бирлашмаларни текширади. Ускунани смартфонга улаб ишлатса бўлади, олинган таҳлил натижалари экранда кўринади.

Шу тариқа, ускуна бирламчи диагностикани ўтказиб, инсонда саратон ёки бошқа жиддий хасталиклар бор-йўқлигини аниқлаб беради.

Олимлар ускунанинг биринчи прототипини яратиб бўлган, аммо лойиҳани охирига етказиш учун бир неча йил талаб этилади. Сенсорни имкон қадар ихчам ва арзонроқ қилиб ишлаш устида бош қотирилмоқда. Аммо энг қийин масала ҳаводан тилга олинган органик моддаларни топиб, ускуна уларни танийдиган маълумотлар базасига уланишидир. Бу илмий масала, таъкидланишича, ҳали ечимини топгани йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш