Жаҳон | 16:42 / 11.01.2016
5058
1 дақиқада ўқилади

"Анқара теракти"нинг иккинчи ташкилотчиси суриялик бўлиб чиқди

Туркия прокуратураси Анқара теракти ижрочиларидан иккинчисининг шахсини тасдиқлади. Бу ҳақида Hurriyet нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, бу террорчининг келиб чиқиши суриялик ҳисобланади.

Прокуратурада унинг исми ошкор қилинмаган, фақат инициал (исми ва отасининг исми бош ҳарфлари) келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 10 октябрида Анқара марказида курдлар томонидан "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида мамлакат ҳукуматига қарши норозилик намойиши учун йиғилган ҳудудда худкуш-террорист томонидан теракт содир этилган ва натижада 103 киши ҳалок бўлиб, 500 нафарга яқин киши жароҳат олганди. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик теракт бўлганди.

Анқара прокуратураси бу теракт ИШИД бўлинмаси томонидан ташкил этилгани ҳақида хабар қилганди.

Анқарадаги теракт

Туркия бош вазири Анқарадаги теракт қурбонлари сонига аниқлик киритди