Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боку шаҳри савдо расталаридан спиртли ичимликлар ғойиб бўлди
Бокунинг савдо расталаридаги спиртли ичимликлар янги-алкоголли ичимликларни фақат кредит картасидан ҳақ тўланганидагина сотиб олиш мумкинлиги тўғрисидаги тартиб ўрнатилганидан сўнг ғойиб бўлди, дея хабар бермоқда Minval.аz сайти.
Янги норма маҳсулот учун ҳақ тўлаш шаклинигина тартибга солиши, унинг савдоси ман этилмаганлигига қарамай, Бакудаги дўконларда спиртли ичимликлар “йўқолиб қолди”. Номаълум сабабларга кўра, уни карта орқали ҳақ тўланганида ҳам сотиб олишнинг имкони йўқ, дея аниқлаштирмоқда интернет нашри. Савдо дўконлари ходимларининг таъкидлашича, расталардан барча спиртли ичимликларни олиб ташлашга буйруқ беришган, савдони қачон янгилаш мумкинлиги айтилмаган.
Озарбайжон ҳудудида спиртли ичимликлар савдоси бўйича янги қоидалар Республика президенти Илхом Алиев томонидан ўтган йилнинг декабрь ойи бошида тасдиқланган. Норматив актларга кўра, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб ушбу маҳсулотларни нақд пулга сотиб олиш мумкин эмас, харид карта орқали амалга оширилганидагина қонуний ҳисобланади.
Акциз маркаси билан белгиланган маҳсулотларга нақд пулсиз тўловни амалга ошириш Озарбайжонда бюджет учун йиғимларни назорат қилишнинг шаффоф шакли сифатида ўрнатилган. 2015 йилнинг февраль ойида Республика ҳукумати мамлакатга импорт қилинаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари акциз ставкаларини оширди, дея хабар беряпти, trend.az сайти.
Ҳажмнинг ортиши ва акцизларни йиғиш механизмининг яхшиланиши мазкур йилда нефть нарҳининг кўтарилиб тушиши ва миллий валюта – манат курсининг ўзгариши сабабли республикада юзага келган молиявий қийинчиликлар туфайлидир.