Жаҳон | 15:59 / 11.01.2016
2815
1 дақиқада ўқилади

Эрон Саудия Арабистонини ядровий дастур бўйича имзоланган келишувни бузишга уринишда айблади

Саудия Арабистони Эрон ва воситачилар олтилиги ўртасида ядровий дастур бўйича имзоланган келишув шартларининг бажарилиш жараёнига монелик қилмоқда. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф The New York Times газетасида чоп этилган мақоласида айтиб ўтди.

“Саудия Арабистони, афтидан, ядровий муаммо туфайли яратилган туманнинг тарқалишидан қўрқмоқда, ахир унда глобал таҳдид кўзга ташланади: унинг экстремизмни фаол молиялаштираётгани. Ядровий келишувни бузиш, шунингдек, минтақадаги кескинликни сақлаб қолиш ва ҳаттоки чуқурлаштириш стратегияси уч қисмдан иборат: Ғарбга босим ўтказиш; Ямандаги уруш ва экстремизмни молиялаштириш орқали минтақадаги беқарорликни ушлаб туриш; Эронга нисбатан тўғридан-тўғри провокациялар”, - деб ёзади вазир материалда.

Таъкидланишича, Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужумдан сўнг Эрон ҳукумати бир неча бор Ар-Риёд билан боғланиш ва алоқаларни яхшилашга уринган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш