Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Голос» лойиҳасининг тўртинчи мавсуми ғолибига гастролларга чиқиш тақиқланди
Россиянинг «Первый» канали лойиҳаси саналган «Голос»нинг тўртинчи мавсумида ғалаба қозонган Иеромонах Фотийга (ҳаётдаги исми шарифи Виталий Мочалов) концерт ва фестивалларда иштирок этиши ва гастролларга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда ProGorodNN.ru нашри хабар тарқатди.
«Ҳозирнинг ўзидаёқ унга гастролларга чиқишни тақиқлаб қўйишди. Сабаби у биринчи навбатда монах ва руҳоний саналади», — дея гапириб ўтган роҳибнинг онаси Регина Мочалова.
Фотийнинг «Голос»даги устози қўшиқчи Григорий Лепснинг қайд этишича, у черковнинг бундай қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлаган. «Мен уларни тушунаман. Ҳаммаси худонинг иродаси. Черков тақиқлаш ёки рухсат беришга тўла-тўкис ҳақли», — дейди артист.
Январь ойининг бошида Фотий хизмат қиладиган монастир унга Лепс иштирок этадиган тадбирда саҳнага чиқишга рухсат бермаган ва Фотийнинг ўзи буни изоҳлаши қийин эканини билдириб ўтганди.
Иеромонах Фотий “Голос” шоуси ғолиби бўлди