Жаҳон | 12:17 / 11.01.2016
4056
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея етакчиси КХДР билан конфронтацияга бағишланган баёнотини эълон қилади

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе 13 январь куни КХДР ўртасидаги конфронтация (қарама-қаршилик) манзарасида баёнот билан чиқишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди 11 январь куни президент маъмуриятининг расмий вакили Чон Ён Гук.

“Президент Пак 13 январь куни баёнот билан чиқади ва матбуот анжуманида иштирок этади”, - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Рёнҳап агентлиги.

Агентликнинг президент маъмуриятидаги ахборот манбасига таяниб хабар қилишича, Пак Кин Хе КХДРнинг яқиндагина ўтказган ядро синовига “қаттиқ жавоб” тўғрисида маълум қилиб, ўз мамлакатига тааллуқли ислоҳотлар тўғрисида ҳам ахборот бериб ўтади.

6 январь куни Шимолий Корея АҚШнинг таҳдидларидан ҳимояланиш учун ўз водород бомбасини яратганини маълум қилган эди. Бунга жавобан америкаликлар кеча, 10 январь куни Жанубий Кореяга Тинч океанининг Гуам оролидаги базасида турган атом бомбасини ташийдиган В-52 бомбардимончисини жойлаштирди.

КХДРнинг марказий “Нодон синмун” газетаси эса бунга давоб сифатида “Атомга атом билан, бу бизнинг жавоб” сарлавҳали мақолани чоп этди. Мақолада айтилишича, агарда атом қуролидан фойдаланилса, худди шундай жавоб қайтарилади.