Жамият | 09:52 / 11.01.2016
2890
1 дақиқада ўқилади

Мексикада футбол жамоаси автобуси дарёга қулаб тушди

Мексикада ҳаваскор футбол жамоаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Хабар қилинишича, ҳодиса оқибатида 16 киши ҳалок бўлган ва 10 киши тан жароҳатлари олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, футболчилар минган автобус тормоздаги носозлик туфайли Атояк дарёсига қулаган. Гувоҳларнинг айтишича, автобус катта тезликда ҳаракатланган ва ҳайдовчи бошқарувни йўқотган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш