Жамият | 18:32 / 11.01.2016
2348
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон гиёҳвандликка қарши кураш агентлигида айрим раҳбар кадрлар алмаштирилди

Тожикистон президенти ҳузуридаги гиёҳванд моддалар назорати агентлигида идоранинг милиция генерал-лейтенанти Рустам Назарзода бошчилигида 2015 йилда олиб борган фаолияти юзасидан ҳисобот тадбири ўтказилди.

Asia Plus сайтининг идора матбуот хизмати раҳбари Хушнуд Раҳматуллоевга таяниб маълум қилишича, йиғилиш чоғида йил якунлари кўриб чиқилган ва кейинги йил учун режалар белгилаб олинган.

Йиғилиш якунларига кўра оператив тергов бўлими бошлиғи ўринбосари ва ички хавфсизлик бўлими бошлиғи эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинган, уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари эса хизмат фаолиятидаги паст кўрсаткичлари учун интизимой жазога тортилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш