Спорт | 08:46 / 11.01.2016
2742
2 дақиқада ўқилади

«Ювентус» А серияда кетма-кет 9 учрашувда ғалаба қайд этди

Туриннинг «Ювентус» жамоаси Италия А сериясининг 19 турини меҳмонда «Сампдория» жамоасига қарши ўтказди.

Бу ўйинда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонлар ғалаба қилди ва турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Дастлаб, ўйиннинг 17-дақиқасидаёқ Поль Погба ҳисобни очган бўлса, 46-дақиқага келиб Сами Хедира ҳисобни 0:2 кўринишга олиб келди.

Майдон эгалари бунга 64 дақиқада Антонио Кассанонинг ягона голи билан жавоб қайтаришди 1:2.

Бу «Ювентус»нинг А Серия доирасида кетма-кет тўққизта ғалабаси бўлди. Туринликлар айни вақтда 39 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 41 очко тўплаган «Наполи»дан кейин иккинчи ўринда жойлашди.

Италия чемпионати, 19-тур

Сампдория – Ювентус 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 17 Погба, 0:2 – 46 Хедира, 1:2 – 64 Кассано.
Сампдория – Вивиано, Кассани, Мойсандер, Зуканович, Реджини, Сориано (Иван, 37), Фернандо, Баррето (Муриэль, 73), Карбонеро, Кассано, Эдер (Родригес, 85).
Ювентус – Буффон, Ругани, Бонуччи, Кьеллини, Лихтштайнер (Куадрадо, 65), Хедира, Эрнанес, Погба, Эвра, Дибала (Падоин, 89), Мората (Дзадза, 77).
Огоҳлантиришлар: Бонуччи (39), Погба (47), Кассани (67), Эрнанес (88), Хедира (90), Карбонеро (90).
Четлатиш: Мойсандер (90).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш