Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:08 / 12.01.2016
7386
1 дақиқада ўқилади
Air France ходимлари аэропортга келиб қўнган самолёт шассисидан жасад топишди
Франциянинг Air France авиакомпанияси ходимлари самолёт шассисидан жасад топишди, деб хабар беради France-Presse агентлиги.
Айтилишича, тана Сан-Паулу шаҳридан Париждаги Орли аэропортига келиб қўнган Boeing 777 самолётига техник хизмат кўрсатиш чоғида аниқланган.
Аэропорт вакилининг сўзларига қараганда, жасадни Париж суд-тиббиёт институтига юборишган. Иш билан ҳаво-транспорт ўтказмалари жандармерияси шуғулланади.
Таъкидланишича, Европага ноқонуний кириб олмоқчи бўлган одамлар баъзан шундай қалтис жойларга беркиниб, оқибатда ҳалок бўладилар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш