Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада футболчилар автобуси кўприкдан тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишини ташкил этди
11 январь куни йўловчи автобуси Мексиканинг қирғоқ бўйида жойлашган Веракрусдаги баланд кўприкдан тушиб кетган. Натижада 20 киши вафот этди ва 25 нафар йўловчи шикастланган. Бу ҳақда Latin Post нашри хабар берди.
Сувга тушиб кетган автобусда ҳаваскор футбол жамоалари ўйинчилари ва уларнинг оила аъзолари бўлишган. Вафот этганлар орасида болалар ҳам борлиги айтилган.
Ҳайдовчи бурилишга катта тезликда кирган, автобус тўсиққа урилиб, 30 метр баландликдан қулаган, деган тахмин бошланғич сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Жабрланган оилаларга Мексика президенти Энрике Пенья Ньето ҳам таъзия билдириб, уларга тез орада соғайиб кетишларини тилаган.