Жамият | 14:40 / 12.01.2016
4473
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Истанбулнинг Осиёдаги қисмида меҳмонхона ёна бошлади

Истанбул шаҳрининг Осиё қисмидаги Малтепа туманидаги меҳмонхоналардан бири ёна бошлаган. Бу ҳақда NTV телеканали хабар ёзган.

Бу ёнғин сабаби ҳозирча номаълум. Меҳмонхона биносининг юқори қаватларини қора тутун қоплагани кўрсатилган суратлар интернет бўйлаб тарқалган.

Воқеа жойига қутқарувчи гуруҳлар ва ўт ўчирувчилар етиб келишган ва мижозларни эвакуация қилишни бошлаган. Шунга қарамасдан бир неча киши бино ичида қолаётгани айтилмоқда.

Бундан олдинроқ, Истанбулнинг бошқа чеккасида, шаҳарнинг Европадаги қисмида жойлашган Султонаҳмад туманининг марказий майдонида портлаш содир бўлгани ва одамлар ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Бу портлаш сайёҳлар гавжум ҳудуднинг трамвай бекатида террорчи-ҳудкуш томонидан амалга оширилгани айтилган.

Ҳозирча бу икки воқеанинг ўзаро алоқадорлиги ҳақида хабарлар мавжуд эмас.

Истанбулдаги марказий майдонда портлаш содир бўлиши оқибатида германиялик сайёҳлар жароҳатланди

ОАВ: Истанбулдаги теракт туфайли ҳалок бўлганлар бор

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш