Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда бензин яна арзонлашди, 1 сомга
2016 йил 12 январидан Қирғизистоннинг барча ҳудудларида АИ-92 ва АИ-95 бензини, шунингдек, дизель ёқилғисининг нархи 1 сомга, АИ-80 бензини нархи 0.5 сомга тушди. Бу ҳақда Қирғизистон нефт трейдерлари уюшмаси хабар қилди.
“Нархлар тушишининг давом этаётгани Россия нефть маҳсулотлари бозоридаги улгуржи нархларнинг тушиши билан боғлиқдир. Нефтни қайта ишлаш заводларида таъмирлаш ва профилактика ишлари тугаши билан бозордаги таклиф ўсди. Бундан ташқари, ёқилғига бўлган талабнинг мавсумий тушиши кузатилмоқда”, - тушунтирди мутахассис.
Хабар қилинишича, айни кунларда Бишкекда АИ-92 русумли бензин нирхи 36.5 сомни, АИ-95 – 40.5 сомни, дизель ёқилғиси 35.5 сомни ташкил қилмоқда. Ўшда нархлар тегишлича 38, 43 ва 38.5 сомга тенг.