Иқтисодиёт | 13:06 / 12.01.2016
5210
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон миллий валютаси тарихий минимумни яна янгилади

Қозоғистон тангасининг долларга нисбатан ўртача курси Қозоғистон фонд биржасида (KASE) яна бир бора тарихий минимумни янгилади, деб хабар беради ТАСС агентлиги.

Айни пайтда курс 362.62 танга/1 долларни ташкил қилмоқда. Кеча бу кўрсаткич 354.6-356.35 танга/1 долларга тенг эди.

8 январь куни Қозоғистон валютаси биринчи марта 350 босқичидан ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш