Жаҳон | 15:16 / 12.01.2016
5452
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири Истанбулдаги теракт туфайли фавқулодда мажлис чақирди

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Истанбул шаҳри марказида содир этилган теракт ҳақида расмий маълумот берди. Бу ҳақда CNN Turk хабар тарқатган.

Бош вазирнинг қароргоҳига мамлакат Ташқи ишлар вазири ҳам шошилинч тарзда ташриф буюрган.

Бош вазир бу теракт муносабати билан фавқулодда мажлис чақирган ва Анқара шаҳрида хавфсизликни таъминлаш чораларини кучайтириш бўйича кўрсатма берган.

Охирги маълумотларга кўра, Истанбулдаги Султон Аҳмад масжиди яқинида сайёҳлар гавжум ҳудудда содир этилган портлаш қурбонлари сони 10 нафар, жароҳатланганлар сони 15 нафарни ташкил этган.

Бу портлаш террорчи танасига ўрнатилган портловчи қурилманинг ҳаракатга келтирилиши эвазига содир этилган.

Истанбулдаги марказий майдонда портлаш содир бўлиши оқибатида германиялик сайёҳлар жароҳатланди

ОАВ: Истанбулдаги теракт туфайли ҳалок бўлганлар бор

Истанбулдаги портлаш туфайли ҳалок бўлганлар сонига аниқлик киритилди